ЎзА Ўзбек

23.06.2020 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: Шерзод Ҳидоятов ваколатли лавозимга тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Шерзод Ҳидоятов ваколатли лавозимга тайинланди

Тошкентдан 200 км жануби-ғарб томонда жойлашган «Суффа» ясси тоғида халқаро радиоастрономик обсерватория барпо этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги фармойиши билан «Суффа» Халқаро радиообсерваториясининг юқори органи – Мухтор вакиллар қўмитасига Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳидоятов – Ўзбекистон Республикасининг ваколатли вакили ўринбосари этиб тайинланди.

Мазкур фармойиш Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳамда Россия федерацияси ҳукумати ўртасида 1995 йил 27 июлда имзоланган «Суффа» ясси тоғида Халқаро ридиоастрономик обсерваториясини барпо этиш тўғрисида”ги битим талаблари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

9 650
ЎзА