ЎзА Ўзбек

27.02.2020 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: Садриддин Суяров “Дунё” ахборот агентлиги директори бўлди

ТАЙИНЛОВ: Садриддин Суяров “Дунё” ахборот агентлиги директори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги директори этиб Садриддин Суяров тайинланди. 

Бунга қадар Садриддин Суяров агентлик директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директор ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, “Дунё” ахборот агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги таркибидаги ташкилот саналади.

2 764
ЎзА