ТАЙИНЛОВ: Президент Администрациясида масъул лавозимларга тайинлов амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига мувофиқ Адлия вазирлиги ходимлари Президент Администрациясида масъул лавозимларга тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига мувофиқ Адлия вазирлиги ходимлари Президент Администрациясида масъул лавозимларга тайинланди.
Адлия вазирлиги Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Нурмухаммадович Усманов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат мукофотлари ва геральдика шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Хаётжон Одилович Кличев – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимига тайинланди.