ЎзА Ўзбек

12.06.2019 17:45 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ. Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

ТАЙИНЛОВ. Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. 

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Турсунов Ўктам Мингбоевич бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод этилди.

Турдибоев Абдувоҳид Тўхтабоевич бугундан эътиборан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов иштирок этди.

ЎзА
6 012