Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Ушбу йиғилишда қатор вазирлик ва идоралар қатори Мудофаа вазирилигига ҳам бир нечта топшириқлар берилган эди.

24 сентябрь куни Регби федерацияси вице-президенти этиб сайланган мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов регби спортини ривожлантириш, ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоалари учун Париж Олимпиадасига йўлланма олиш бўйича муҳокама олиб борди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

Унда мавжуд имкониятлар ва бажарилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Спорт майдонларининг умумий аҳволи ва моддий техник база ўрганилди. Муҳокама якунида “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш бўйича келишиб олинди.

Генерал-майор Азизбек Икромов бир вақтнинг ўзида мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари ҳамдир.

photo5210889756890737675.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистон регби федерацияси вице-президенти этиб сайланди