ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги қарори билан Турсунов Жамол Лайкувватович Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Жамол Турсунов Мудофаа вазирлиги марказий аппарати бош бошқармасида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Ж.Турсунов 1981 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 2002 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондон-муҳандислик билим юртини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2002 йилда Мудофаа вазирлигининг Тошкент гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда техник бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган. 2019 йилга қадар Мудофаа вазирлиги тизимида бош муҳандис, хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиғи лавозимларида хизмат қилиб, етарли малака ва тажриба тўплаган. 2019-2020 йилларда вазирлик марказий аппарати бош бошқармаси бошқарма бошлиғи бўлган. 1-тоифали ҳарбий мутахассис.

3 234
ЎзА