ТАЙИНЛОВ: Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгашига раис этиб тайинланди
Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров лавозимидан озод қилиниб, бошқа вазифага тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси Судъялар олий кенгашининг раисини тайинлаш тўғрисида"ги қарорига кўра, Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у ўзи эгаллаб турган Олий суд раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди.