ЎзА Ўзбек

21.09.2020 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Унга кўра:

Атабек Валиджанович Аллаберганов Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;

Тулқин Мансурович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

Мирсаид Садикович Мирмаксудов Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

Абдушукур Хамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг тегишли қарори билан Халилилло Собиржонович Турахужаев Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.

9 502
ЎзА