ТАЙИНЛОВ: Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Муҳиддин Жўраев янги лавозимга тайинланди
У Қўқон шаҳар ИИО ФМБга бошлиқ этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Ўткирович Жўраев лавозимидан озод қилинган эди. У Қўқон шаҳар ИИО ФМБга бошлиқ этиб тайинланди.
Полковник Муҳиддин Жўраев 2014-2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016-2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У 2018 йилнинг декабрь ойи охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Шунингдек, 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллаган.
Полковник Муҳиддин Жўраев эндиликда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи сифатида фаолият кўрсатади.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари томонидан янги раҳбар жамоатчиликка таништирилди.