Тошкент вилоятининг қатор ҳудудларига янги раҳбарлар тайинланмоқда.

Тошкент вилоятининг қатор ҳудудларига янги раҳбарлар тайинланмоқда. Жумладан, Бўка туманига янги ҳоким тайинланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, бугун – 18 февраль куни бўлиб ўтган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилган.

Сессияда Аббосов Низомиддин Равшанович Бўка тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун: Низомиддин Аббосов 1977 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти олий. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида банк ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.

Низомиддин Аббосов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Бўка туманига янги ҳоким тайинланди