ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: Андижон шаҳрига ҳоким тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Андижон шаҳрига ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида бўлиб ўтган сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Айни пайтга қадар Андижон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров шаҳар ҳокими вазифасига тайинланди.

Баҳромжон Ҳайдаров мутахассислигига кўра иқтисодчи. У 2018 йил февраль ойидан жорий йил 26 августга қадар Андижон вилояти молия бош бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган. 

2 903
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА