ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтига директор тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтига директор тайинланди

Адлия вазирининг буйруғи билан Аъзам Акмалович Мадаминов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори лавозимига тайинланди. 

А. Мадаминов 1978 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2006 йилда мазкур институтнинг магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 

А.Мадаминов ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

Ҳозирги кунга қадар Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори ўринбосари, директор вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган. 

3 252
ЎзА