ТАЙИНЛОВ: Адилбек Досназаров Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига тайинланди
![](https://cdn.uza.uz/2021/01/02/20/45/1kmrba3xkldR6hQSOuDu2WMWwapQSyH9_normal.jpg)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан Адилбек Аллиярович Досназаров Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига тайинланди.
Адилбек Аллиярович Досназаров – 2018 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат резервларини бошқариш қўмитасига қарашли Ғарбий давлат корхонаси директори лавозимида ишлаб келган.