ЎзА Ўзбек

24.07.2018 10:45 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ
“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига раис тайинланди.

Валиев Мохирхўжа Камолхўжа ўғли “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти раиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар М.Валиев “US ATI” масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаган.

Валиев Мохирхўжа Камолхўжа ўғли 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2005).

2014-2017 йилларда – “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти раисининг молиявий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда “AZIA ABM TRANS” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида фаолият юритган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати

ЎзА
5 945