Худди шунга монанд ривожланган, тараққий этаётган давлатларнинг ҳам ўзига хос ва мос таянч устунлари бўлади.

Дунёда жамики нарса-ҳодисаларнинг ўз таянч нуқтаси бор. Бу фақат курраи заминимиздаги воқеликка тегишли бўлиб қолмасдан, галактикадаги барча сайёра, юлдуз, самовий жинсларга ҳам тааллуқли. Таянч нуқтаси бор бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ. Бўлган тақдирда ҳам, у омонат. Эътибор беринг, ҳашаматли, нақшинкор, баланд иморат олдида турибсиз. Қанчалик кўкка бўй чўзмасин, ёки қанчалик "виқорли" бўлмасин, унинг таянч нуқтаси - пойдевори мустаҳкам бўлмаса, у ҳеч нимадир. Бир ер силкиниши билан қулаб кетиши тайин. Ёхуд дарахтни тасаввур қилинг. У гуркираб ўсмаган, соя ҳам, мева ҳам бермаган бўларди, унинг теран томири - таянч нуқтаси, илдизи бўлмаганда. Ҳатто, ернинг ҳам таянч нуқтаси бор. Беруний, Архимедлар бу ҳақда қанчалик ўй суриб, умрини банд этган бўлмасин, таянч нуқта мутлақ ҳақиқат эканлигини англаб етишган. Ернинг таянч нуқтаси бўлмаганда эди, у аллақачон ўз орбитасидан чиқиб кетган бўларди. Шундай экан, давлатларнинг, халқларнинг, инсониятнинг ҳам ўз таянчи, суянчи бор. Тинчлик мамлакатларнинг, тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик халқларнинг осойишталиги ва фаровонлигига таянч. Шоир бежиз ёзмаган:

Ер таянч нуқтасин Архимед излаб
Кетдику, тополмай армон етаклаб,
Она алла айтиб умумбашарга
"Бу нуқта - тинчлик!"-деб берди йўргаклаб.

БМТ Бош ассамблеясининг 75 - сессиясида Президентимиз тилидан янграган ва мағрур жаранглаган сўз ҳам жаҳонга тинчлик экани бунинг исботидир.

Бу шубҳасизки, ёш авлодга берилаётган таълим-тарбия ва унга масъул бўлган мутасаддилардир. Ўз тақдири таълим ва тарбияга боғланган фидойи ўқитувчи ва мураббийлар давлатимиз пойдевори, халқимизнинг иқболи ва истиқболига мезондир.

Куни кеча Президентимизнинг 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан йўллаган табрик нутқларида худди шу таянч устунларни, юксак эҳтиромни ҳис этдик. Ўқитувчи ва мураббийларни янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиз дея эътироф этди. Янгича дунёқараш, янгича тафаккур, замонавий, кучли билим ва истеъдодгина янги Ўзбекистонни қуришга қобил экани айни ҳақиқат. Шунинг учун ҳам давлат раҳбари "Янги Ўзбекистоннинг остонасини мактабдан бошланишини" таъкидлаганлари бежиз эмас.

Ўз чиқишларида ҳар доим илм-маърифатни нажот ва тараққиёт йўли эканини уқтиришлари эътиборга молик. Тантанали маросимдаги нутқларида ҳам худди шу фикрга урғу қилинди. Маърифатпарвар адибимиз, мавлоно Фурқатнинг ушбу шеърига ишора қилди.

Жаҳон басту кушоди — илм бирла!
Надур дилни муроди — илм бирла!
Кўнгулларни сурури — илмдандур!
Кўрар кўзларни нури — илмдандур!

Илм, таълим, муаллим сўзлари бир ўзакдан ясалган жамиятнинг ўзани, устунидир. Қолаверса, миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олижаноб устозларга айтилган таҳсин ҳамдир бу. Пандемия бўлишига қарамасдан, илму таълимга эътиборни бир сония бўлса-да, тўхтатмаганлари бунинг исботидир. Қисқа муддат ичида юртимизда “онлайн мактаб” лойиҳаси ва масофавий таълимнинг жорий этилиши ҳам ана шу ҳаракат ва раҳнамоликнинг мевасидир.

Нутқда милоддан аввал яшаб ўтган юнон файласуфи Аристотелнинг “Ватан тақдирини ёшлар тарбияси ҳал қилади”, - деган фикрлари келтирилди.

Демак, таълим ва тарбия масаласи фақат бугуннинг гапи эмас экан. Мозийга назар ташланса, куч-қудратимиз намоён бўлади. Биринчи, иккинчи ренессанс даври алломалари фан, санъат ва маданиятнинг тамал тошларини қўйганликлари жаҳон аҳлига маълум. Аждодларга муносиб бўлиш орзусида илм-фан йўлида изланаётган ёш авлодга ишонч учинчи ренессанс даврига қадам қўяётганимизнинг нишонасидир.

“Ислом маданиятининг олтин асри” - деб эътироф этиладиган бу даврда она заминимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абул Муъин Насафий каби улуғ уламолар, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замаҳшарий сингари ўнлаб буюк алломаларимизнинг жаҳоншумул илмий-ижодий мерослари ана шу улуғ мақсадлар сари етакламаслиги мумкинми? Асло, йўқ. Президент нутқидаги ишонч руҳи ёшларга қаратилган даъват ва фидойиликка чорлов ҳамдир. Уларнинг дилидаги армон жадид маърифатпарварлари ҳам бу мақсадни амалга оширишлари мумкин эди. Афсуски, ўша мудҳиш, мустабид замон исканжаси бунга йўл бермади. Улар ҳурматини жойига қўйиш мақбул, шойиста ва шарафли ишдир.

Ватан ва халқ озодлиги, ободлиги йўлида миллий таълим ва тарбия тизимини муқаддас тутган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани давлатимиз раҳбарининг аждодлар руҳини улуғлаш борасидаги навбатдаги қутлуғ қадамларидандир.

Сўздан сўзнинг фарқи бор деганларидек, таълим билан таълимнинг, муаллимдан муаллимнинг фарқи бор. Педагогик маҳоратга эга бўлган ўқитувчи педагогик техникани яхши эгаллаган бўлади. Яъни, унинг мавзуни, маълумотни ўқувчи онгига сингдира олиш механизми, бошқача айтганда, коммуникатив компетенцияси кучли бўлади. Ўз ишининг моҳир устаси бўлган педагогдан таълим олган ўқувчининг фикри теран, интеллектуал салоҳияти, савияси юқори бўлиши табиий. Педагоглар ўқув юкламаларини аъло даражада бажаради, лекин ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси кўнгилдагидек эмас. Мактаб таълимини олган ўқувчиларнинг аксарияти ўқишга кира олмайди. Хўш, бу кимга ва нимага боғлиқ? Шубҳасизки, бу педагогик маҳоратга тааллуқли масала. Компетентлиги юқори бўлган ўқитувчи ўз фанини севади, ўқувчини унга қизиқтиради ва эргаштира олади. Ўқувчининг қизиқиши ўқитувчининг қизиқтириши билан боғлиқ. Қизиқтириш эса педагогнинг мулоқот маҳорати, нутқ маданияти билан юзага чиқиши табиий ҳол.

Президентимиз талаб этадиган таълимнинг сифати ва самараси кенгқамровли билим, хорижий тажрибаларга асосланган замонавий таълим технологияларни эгаллаш билангина эмас, балки билганларини ўқувчига етказа олиш иқтидори билан белгиланади. Демак, ҳамма гап педагогнинг коммуникатив компетентлигида. Моҳир педагогнинг нуфузи унинг малакаси, билим бера олиш қобилияти билан ошибгина қолмай, балки, у мактабни ҳам машҳур қилади.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқларида Қоракўл туманидаги фидойи муаллим Тўхтамурод Жумаев ҳақида сўз очиб унинг тинимсиз изланиши, янги таълим методикаси билан оддий бир қишлоқ мактабини республика даражасидаги машҳур таълим даргоҳига айлантиргани хусусида фикр билдирди. Ушбу мактаб Бухоронинг олис чўл туманида жойлашган бўлиб, замонавий шароитга, қулай имкониятларга эга бўлмаган пайтда ҳам мактаб битирувчиларининг 95 фоиздан ортиғи олий ўқув юртларига ўқишга кираётгани, Халқаро олимпиадалардан энг кўп медаль олиб келаётгани борасида фахр билан сўзладилар. “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ”, деб, бепарво бўлиб юришимиз ҳақида куюниб гапирдилар. Очиғини айтиш керак, ўзининг педагогик маҳорати, етук билими ва коммуникатив компетентлиги билан ўқувчи ёки талабани маҳлиё қиладиган педагоглар бор. Уларнинг тажрибаларини, иш услубларини оммалаштириш керак, уларга йўл бериш керак, имкон бериш керак. Кишини эснатадиган, бетаъсир усулда дарс берадиган ўқитувчи ҳатто, ўқувчини фандан бездириши, қизиқишини сўндириши ҳам ҳеч гап эмас. Шу ўринда Уилям Уорднинг ушбу фикрини келтириш ўринли. "Ўртача ўқитувчи баён қилади, яхши ўқитувчи тушунтиради, машҳур ўқитувчи кўрсатади, намойиш қилади, буюк ўқитувчи илҳомлантиради." Илҳомланган ўқувчи ёки талабада яратувчилик, креативлик кайфияти, инновацион ихтирога интилиш майли юқори бўлади.

Бу эса таълим тизимининг таянч устунларини идрок этиш заруриятини англатади. Мунтазамлилик, мустаҳкамлик ва тизимлилик асосига қурилган таълим стратегияси мамлакатнинг ҳар томонлама ривожига замин ҳозирлайди.

"Биз мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб биламиз. Боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимизни эса янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни, деб ҳисоблаймиз" - дея таъкидлаганлари бежиз эмас. Янги Ренессанснинг бешинчи ҳалқаси, бешинчи устуни сифатида ота-оналарни маънавий-маърифий ҳаётимизнинг энг мустаҳкам устуни деб эътироф этишларида уларга нисбатан катта масъулият юки ва мажбурият бурчи борлигини англатдилар. Чунки болаларнинг камолотида, таълим-тарбиясида ота-онанинг ўрни ва роли ўқитувчиникидан кам бўлмаслиги керак.

Халқимизнинг "Интилганга толе ёр" деган нақлида улуғ ҳақиқат бор. Уйғониш, ўзни қийнаш, улкан мақсадлар сари талпиниш, воқеликка илм кўзи билан қараш ҳар биримизнинг табиатимизга, фаолиятимизга кўчсагина истиқболли режаларнинг натижаси бўй кўрсатади. Бунга аслимиз ҳам, наслимиз ҳам асос бўла олади.

Давлатимиз раҳбарининг даъватида ҳам ана шу ҳақиқатни уқиш мумкин. – Биродарлар, – дея мурожаат қилди Президентимиз, – агар интилсак, астойдил ҳаракат қилсак, ҳар қандай баланд маррани эгаллаш қўлимиздан келади. Биз маърифат борасида, таъбир жоиз бўлса, “илиги тўқ” халқмиз. Илм-фанга интилиш бизнинг қонимизда, бугунги тил билан айтганда, генимизда бор.

Дарҳақиқат, орзу-умиднинг ўзигина бўлмайди, балки унинг рўёбини таъминлайдиган ҳаракат, тинимсиз изланиш керак. Ана шундай ишга камарбаста, фидойилар зарур. Бу эса истеъдод учқунларини талант алангасига айлантириш заруриятини келтириб чиқаради. Машаққатли довонлардан ошганларгина нурли чўққиларга ета олади.

–Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш – беш-ўн йилда бўладиган иш эмас, – дейди Президент, – бунинг учун, аввало, юзлаб, минглаб истеъдодли кадрлар, фидойи шахслар керак.

Саҳрода экин битмаслиги, дарахт кўкармаслиги тайин. Шунинг учун ҳам унга табиий иқлим шароити зарур бўлганидек, илм-у таълим олишга аҳд қилган иқтидор соҳибига ҳам ижодий муҳит, парвариш кераклигини, агар ўз вақтида шароит яратиб берилмаса, ҳар қандай иқтидор ҳам сўниб қолиши мумкинлиги ҳам маросимдаги нутқда алоҳида уқтирилди.

Аҳли донишлардан бири "ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун китобдан миннатдорман" деганидек, эришган ютуқ ва натижаларимизда ҳам таълим берган устозларнинг муносиб ҳиссаси бор. Билим билан маърифатнинг очқичи, илм ила икки дунё очқичи эканини унутмаслик хайрли иш.

Президентимиз олдинги Мурожаатномасидаги бир фикрни қайта келтирдилар. “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир”.

Ҳақиқатан ҳам жаҳолатга қарши илм-маърифат билан қараш ва курашиш бугунги куннинг талаби ва тақозосидир. Қонун ижроси билан кучли ва моҳиятли бўлганидек, илм ҳам амал ва тажриба билан қудратлидир. Шунинг учун илм, таълим, амалиёт, ишлаб чиқариш, интеграция ва инновация уйғун бўлган жамиятда доимо тараққиёт ҳамда ҳар томонлама ривожланиш бўлиши муқаррардир.

Дунёнинг моддий асоси тўрт унсур (сув, ҳаво, тупроқ, олов)дан иборат экан, биз ҳеч иккиланмасдан олам ва одамнинг маънавий асоси, таянч нуқтаси беш устундан иборат дея оламиз. Булар юқорида таъкидлаганимиз, Президентимиз эътироф этганларидай, боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлилар ва ота-оналардир.

Келажак бунёдкори бўлган ёшларга эътибор мамлакат истиқболига эътибор демакдир. Чунки халқимизнинг ишончи, қувончи, таянчи ва суянчи болалари билан, уларга берилаётган таълимий ва тарбиявий озиқ билан ва бу ишга масъул ва мутасадди бўлган ўқитувчи ва мураббийлар билан эканини, асло, унутмаслигимиз керак.

Рузимурат ЧОРИЕВ,
ТИҚХММИ проректори,
педагогика фанлари номзоди,

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Филология фанлари номзоди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЯНЧ НУҚТА