Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2017 17:19 Чоп этиш версияси

Таътил мароқли ўтмоқда

Таътил мароқли ўтмоқда Ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш, уларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, болаликдан соғлом турмуш тарзи ва китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида Қашқадарё вилоятида ҳам мактаблар қошида кундузги оромгоҳлар ва спорт-соғломлаштириш майдончалари фаолияти йўлга қўйилди.

Қарши шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган оромгоҳга 86 ўқувчи жалб этилган. Улар «Ёш тарихчилар», «Ёш китобхонлар», «Моҳир қўллар» каби тўгаракларда бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда. Ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, давра суҳбатлари, турли викториналар, спорт мусобақалари, китобхонлик баҳслари, инглиз тили сабоқлари тадбирлари ташкил этилмоқда. 7-9 синф ўқувчиларининг спорт-соғломлаштириш майдончаларида жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
5 878






Все о погоде - Pogoda.uz