ЎзА Ўзбек

25.04.2019 Чоп этиш версияси

“Tashkent Сity” лойиҳаларида Жанубий Корея компанияси ҳам иштирок этади

“Tashkent Сity” лойиҳаларида Жанубий Корея компанияси ҳам иштирок этади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Кореянинг BOMI компанияси вице-президенти Сео Жунгҳоон билан учрашув бўлиб ўтди. Унда инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Лазиз Қудратов, Ўзбекистоннинг Кореядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ЎзАга хабар қилди.

Tashkent Сity 2.jpg

Мулоқот давомида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов Жанубий Корея ва Ўзбекистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболи ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Қайд этилишича, мамлакатларимиз ўртасида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро 170 дан ортиқ ҳужжат имзоланган. Ҳамкорлик деярли барча жабҳаларни қамраб олган. Шунингдек, Ўзбекистонда Жанубий кореялик инвесторлар иштирокида тузилган 660 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 354 таси тўлиқ хорижий сармоя ҳисобидан ташкил қилинган.

Tashkent Сity 3.jpg

Яқин келажакда эса Жанубий Кореянинг BOMI компанияси билан “Tashkent City” ҳудудида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболларига оид масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

1 628
ЎзА