ЎзА Ўзбек

31.01.2019 14:47:52 Чоп этиш версияси

“Tashkent city” қурувчилари маоши 8 миллионлиги ростми?


Бугун, 2019 йил 31 январь куни “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказида Тошкент шаҳар ҳокими томонидан “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эди. Айни пайтда анжуман давом этмоқда.

“Tashkent city” қурилиши бўйича директори Шерзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, ҳозирда 4 минг нафардан ортиқ одам иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг 2 минг нафарга яқини Россиядан қайтган малакали қурувчилардир. “Tashkent city”да ўртача маош 1,5 млн.дан 8 млн.гача бўлиб, маош иш мутахассислигига қараб тўланмоқда.

Ишчилар “Tashkent city” қурилиш майдонида уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Пойтахтда доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган ишчилар олий ўқув юртлари ётокхоналарига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази қурувчи ва ёлланма ишчиларининг ойлик маошлари, уларга яратилган шароитлар борасида ижтимоий тармоқларда салбий хабарлар тарқалган эди. 

Анжуман давом этмоқда, сайтимизни кузатиб боринг!​​

photo5375291552974350623.jpg

photo5375291552974350625.jpg