Кўҳна ва азим Тошкент – Помир, Олой тизма тоғларидан доимо эсиб турадиган кислородга бой мусаффо ҳавоси билан дунёнинг энг тоза шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Янгиланаётган Ўзбекистон

Кўҳна ва азим Тошкент – Помир, Олой тизма тоғларидан доимо эсиб турадиган кислородга бой мусаффо ҳавоси билан дунёнинг энг тоза шаҳарларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари кечалари мусаффо осмонимиздаги милт-милт этиб нур сочиб турган ғуж-ғуж юлдузларни, чироқларини ёқиб учиб кетаётган самолётларни ёки ўзининг навбатдаги айланма орбитасига чиққан кўз илғар-илғамас ҳаракатдаги кичик юлдузчалар – Ернинг сунъий йўлдошларини томоша қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг пойтахти – Тошкент аҳолиси сони бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳар ҳисобланади. Энг сўнгги маълумотларга қараганда, 2019 йил 1 июлига қадар Тошкентда 2 миллион 538 минг 400 киши истиқомат қилади, дейилади. Агар сўнгги қарийб ярим йилда дунёга келган мурғак болаларни ҳамда охирги йилларда тобора ортиб бораётган ва келиб-кетаётган ички, ташқи турист ва сайёҳларни ҳисобга оладиган бўлсак, пойтахтимизда кунига ўрта ҳисобда 3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Тошкент – Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, маданий, саноат ва савдо маркази ҳам. Республика иқтисодиётини юритувчи карвонбоши, локомотиви ҳам ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бу ерда йирик Бизнес марказини қуриш бу – давр, янги иқтисодий-ижтимоий муносабатлар, ҳаёт талаби ҳамдир.

Қадимда азим кент ичида бирон-бир ихчам шаҳарча қуриладиган бўлса, одатда уни “Янги шаҳар” деб аташган. Давр ўзгарди, замонавий меъморчилик, урбанизация деган атамалар пайдо бўлди. Инсон табиати нозиклашди. Янги шаҳарлар қурилишида янги лойиҳалар, қурилиш усуллари, янги ёндашувлар пайдо бўлмоқда. “Лондон-Сити”, “Москва-Сити”, “Анқара-Сити”, “Боку-Сити” ана шулар жумласидандир. Ўзбекистон пойтахтида ҳам энди “ Тошкент-Сити” деган шаҳарча барпо этилмоқда.

“Тошкент-Сити” шаҳар ичидаги шаҳар бўлиши керак, бу шаҳарча катта суръатлар билан ривожланаётган Ўзбекистонимизнинг бор салоҳиятини ўзида тўла намаён этиши зарур.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Дунёда саноқли, Марказий Осиёда ягона

“Tashkent City” бизнес маркази Тошкентнинг юраги, қоқ марказидаги Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғида қад кўтараётган дунёда саноқли, Марказий Осиёда ягона “шаҳар ичидаги шаҳар”дир. Бу ерда бизнес-марказдан ташқари, савдо шохобчалари, гипермаркетлар, дам олиб ҳордиқ чиқарадиган мажмуалар, отеллар, конгресс-холл, кўп қаватли турар жой бинолари, маданият ва истироҳат боғлари ҳамда каттагина чиройли зангори сунъий кўл пайдо бўлади.

photo5253941667252251757.jpg

Таъкидлаш жоизки, “Tashkent City” бизнес маркази асосан хусусий инвесторлар маблағи ҳисобига амалга оширилмоқда. Бизнес-марказнинг мастер режаси – дастлабки концепцияси Буюк Британиянинг жаҳонга машҳур АРУП фирмаси томонидан тайёрланиб амалга оширилмоқда. Пойтахт марказидаги 45-50 қаватли биноларнинг ер силкинишига чидамлилигини ... ўзбекистонлик тажрибали сейсмологлар билан бирга, бу соҳада кўп йиллар синовлар ўтказиб, катта тажриба тўплаган Америка Қўшма Штатлари, Япония ҳамда Россиянинг тажрибали сейсмологлари, олимлари, мутахассислари иштирок этишмоқда.

Фирманинг лойиҳачи, муҳандис-техник ходимлари, қурувчилари биз ҳали кўникиш ҳосил қилмаган ажойиб янги конструкциялардаги доирасимон, спиралсимон, тўртбурчак, очилаётган гул ғунчаси каби, Бобил минораси мисол устунсимон улкан ва баланд, БМТ биносига ўхшаган очиқ китоб шаклида, куб, доира, ҳалқа, пирамидасимон, томларида ям-яшил боғ-роғлар ўсаётган меҳмонхоналар, тик, ётиқ, ёнбошлаган ҳолда жойлаштирилган ва ҳар бири муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган 40-50 қаватли, ундан ҳам баланд уйлар, офис бинолари, отелларни лойиҳалаштириб, барпо этишмоқда.

Куни кеча хаёлимиздаги эртаклардагидек орзу қилиб, тин олиб эшитаётган “шаҳар ичидаги шаҳар”нинг замонавий қиёфаси ҳам мана кўзга ташлана бошлади. Сўнгги уч йилда орзиқиб кутилган Тошкент-сити халқаро ишбилармонлар бизнес марказининг яқинда тақдимоти – очилиш маросими бўлиб ўтди.

Комплекс ҳудудида 395 минг квадрат метр уй-жой, 281 мингта офис, 349 мингта савдо жойи, 64 минг квадрат метрли отель хоналари бўлади. Конференция ўтказиладиган ва кўргазма заллари учун 36 минг квадрат метр майдон, маориф муассасаларига 9 минг квадрат метр жой ажратилган.

Айтиш лозимки, қадимда горизонтал ҳолда жойлашган бир қаватли уйлардан иборат одатдаги анъанавий кўчалар, маҳаллалар бўлган бўлса, энди улар ўрнини осмонга қараб тик йўналган лифтли подъезд-маҳаллалар эгаллайди.

“Tashkent City” даги ҳар бир бино қурилишида серқуёш Ўзбекистон, Тошкентнинг кескин континентал иқлими: ёздаги жазирамаси, қиш қаҳратони шароитида қуёш қайси томондан чиқиши, орбита бўйлаб йўналиши, ботиши, бино хоналарида тоза ва мўътадил ҳавони таъминлаш ҳисобга олинмоқда. Лойиҳа бўйича айни туш пайтида қуёшнинг жазирама нурлари тўғридан-тўғри дераза ойналарига тик тушмайди. Бинонинг ичи табиат фаслларига монанд қишда иссиқ, ёзда салқин бўлиши таъминланади. Замонавий қулайликлар яратиб берадиган ҳавони иситиш ва совутиш ускуналаридан ҳам унумли фойдаланилади. Кўзни қамаштирадиган қуёш нурлари тўғридан-тўғри юзга ёки дераза ойналарига урилмайди. Ҳар бир бинонинг турган жойи, хона ва деразалари сояга ёки ёруғликка қараб жойлашиши алоҳида эътиборга олинмоқда.

photo5253941667252251758.jpg

“Tashkent City” бизнес комплексининг учрашувлар, саммит, мажлислар ўтказиладиган Конгресслар маркази биноси, меҳмонлар бизнес музокараларига тайёргарлик кўриш учун тўла имконият берадиган муҳташам Hilton отели – меҳмонхонаси биноси тайёр бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, “Tashkent City” бизнес марказининг қурилиши ҳақида Шавкат Мирзиёев ўзининг Президентлик лавозимига номзодини кўрсатиш бўйича сайловолди кампанияси даврида – 2016 йил 24 ноябрда тошкентлик сайловчилар билан учрашув пайтида биринчи бор айтган эди.

Шундан сўнг Тошкент бизнес маркази концепцияси устида 8 ой мобайнида, аввало, республика ва пойтахт раҳбарияти, сўнгра тармоқ вазирликлари, молиячилар, қурувчи-олимлар, муҳандислар ва бошқа тармоқ мутахассислари томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитасининг маълумотига қараганда, “Tashkent City” қурилишига Ўзбекистон ва хорижий давлатлар илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтлари мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган саккизта концепция асос қилиб олинган.

Музокара, муҳокама, экспертларнинг якуний хулосаларидан кейин олим, лойиҳачи, архитекторлар таклиф этган ана шу 8 концепциядан пировард натижада талабга жавоб берадиган биттаси – Туркиянинг Tabanlıoğlu Architects компанияси таклифи Ишбилармонлар маркази қурилишига асос қилиб олинди. Шундай қилиб, бугун тарихга айланган, 2017 йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон ҳукумати “Tashkent City” Халқаро бизнес марказини барпо этиш тўғрисида тарихий қарор қабул қилди.

Сайтимизни кузатиб боринг, давоми бор.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази