ЎзА Ўзбек

26.08.2018 13:20 Чоп этиш версияси

Tashkent City илк бор “Scorpion” триллерида намойиш этилади

Tashkent City илк бор “Scorpion” триллерида намойиш этилади

Режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган “Scorpion” фильми тақдимоти 2018 йилнинг кузида Тошкентдаги “Prologue” халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ахборот хизматининг хабарига кўра, сюжет бўйича фильмдаги воқеалар 2021 йилда инновацион гигант қурилиши тугалланган вақтда содир бўлади. Шунинг учун ҳам ижодий гуруҳ томонидан Tashkent City дирекцияси билан ҳамкорликда 3D технологиядан фойдаланган ҳолда, экранда ишбилармонлар марказининг кўчалари ва проспектларини акс эттиришга қарор қилинди.

Жорий йилнинг март ойида бошланган тасвирга олиш ишлари дастлаб Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, сўнгра Россия ва Марокаш мамлакатларида бўлиб ўтди. Картинанинг яратилишида машҳур чет эл мутахассислари, масалан, Германиялик оператор Макс Тсуи, Туркиялик актёр Мурат Йилдирим иштирок этди. Фильмда овоз режиссёри вазифасини АҚШлик Герри Буржуа бажарди. У “Борн устунлиги” ва “Илк қасоскорлар” фильмларида ҳам бу вазифани аъло даражада амалга оширганлиги билан машҳурдир.

“Scorpion” фильми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан тақдим қилинмоқда.

ЎзА
7 860