Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 15:41 Чоп этиш версияси

Ташаббускорлар танлови

Ташаббускорлар танлови Навоийда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2018” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Ишбилармон юртдошларимиз фаолиятини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётган мазкур анъанавий танловда 40 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд иштирок этди.

9.jpg

“Vial” масъулияти чекланган жамияти бош директори Жўрабой Жиянов саноат соҳасида “Йилнинг энг яхши тадбиркори” бўлди. У раҳбарлик қилаётган корхонада “Vial Navoiy” бренди остида замонавий темир эшиклар ишлаб чиқарилмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасида “Vagus” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Анзура Хирочева “Йилнинг энг яхши тадбиркори” сифатида эътироф этилди. “Umid Navoiy” хусусий корхонаси раҳбари Умид Пардаев эса “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси ғолиблигига сазовор бўлди.

11.jpg

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида Навоий кон-металлургия комбинати қошидаги болалар ижодиёти марказининг бадиий керамика тўгараги раҳбари Фахриддин Саъдуллаев ғолиб деб топилди.

Сирож Аслонов (сурат) ЎзА