Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2017 19:03 Чоп этиш версияси

Самарқандда “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Самарқандда “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 46 тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.

Танловнинг очилиш маросимида Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерлик ҳаракати ва миллий ҳунармандликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари юртимизда мазкур соҳалар тараққиётини янада жадаллаштириш, соҳа субъектлари учун давлат томонидан берилаётган имтиёз ва преференцияларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилгани, "Ургут" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилгани бу борадаги муҳим қадамлардан бўлди.

Анъанавий “Ташаббус” танлови энг фаол, ишбилармон юртдошларимиз фаолиятини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Иштирокчилар ўз фаолияти ҳақида маълумот бериш, ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматларини намойиш этиш билан бирга, ўзаро тажриба алмашди. Ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.

Самарқанд шаҳридаги “Samarkand Euro Asia textile” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Суҳроб Субҳонов “Энг яхши тадбиркор” йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд туманидаги “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги раиси Бахтиёр Одилов “Энг яхши фермер”, деб эътироф этилди. “Энг яхши ҳунарманд” йўналишида Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон халқ устаси, кулол Холмаҳмат Исматиллаев ғолиб бўлди. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Танловда бир қатор қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев сўзга чиқди.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
6 169






Все о погоде - Pogoda.uz