Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 17:07 Чоп этиш версияси

Навоийда “Энг намунали сардорлар кенгаши” танлови ғолиблари аниқланди

Навоийда “Энг намунали сардорлар кенгаши” танлови ғолиблари аниқланди Навоийда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан “Энг намунали сардорлар кенгаши” танловининг мамлакат босқичи ўтказилди.

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб улғайтириш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

“Камалак” болалар ташкилоти ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришда яқиндан кўмаклашмоқда. Жорий йил илк маротаба умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида ўтказилган “Энг намунали сардорлар кенгаши” танлови ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, сардорлар кенгаши аъзоларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятини ривожлантириш, эришган ютуқ ва тажрибаларини оммалаштиришда муҳим омил бўлмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 жамоа “Бу – бизнинг фаолият”, “Бизнинг имкониятларимиз!”, “Интеллектуал ринг” шартлари бўйича баҳслашди. Сардорлар кенгаши аъзоларининг амалга ошираётган ишлари ва фаолияти, бугунги кунда болалар ўртасида долзарб бўлган муаммоларни ечишдаги янги ташаббуслари, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳалардаги билими синовдан ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Китоб тумани сардорлар кенгаши аъзолари биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга Навоий вилояти Зарафшон шаҳри ва Фарғона вилояти Учкўприк тумани сардорлар кенгаши аъзолари муносиб кўрилди. Учинчи ўринни Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани жамоаси қўлга киритди.

Танловда ғолиб бўлган жамоа “Камалак” кубоги, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Жамоа жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган “Камалак” болалар ташкилотининг “Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун” шиори остидаги анъанавий анжуманида иштирок этади.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
2 281






Все о погоде - Pogoda.uz