ЎзА Ўзбек

11.09.2018 21:10 Чоп этиш версияси

Ташаббускор ишбилармонлар танлови

Ташаббускор ишбилармонлар танлови Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилаётган танловда тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишларида ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматларни намойиш этаётир.

Денов туманида ўтказилган тадбирда 40 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди. Ҳайъат аъзолари белгиланган шартлар асосида уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти, иқтисодий ҳолати ва бошқа мезонлари билан яқиндан танишиб, холисона баҳолади.

5.jpg

Тегишли йўналишлар бўйича биринчи ўринга сазовор бўлган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар танловнинг 14-15 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Изланишларим биринчи ўринга муносиб кўрилганидан беҳад хурсандман, – дейди “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши ғолиби Саёҳат Умарова. – Бу эътибор ва эътироф, биз – ҳунармандларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар мени янада кўпроқ меҳнат қилиш, изланиш ва янгилик яратишга ундайди. Вилоят босқичида ҳам совринли ўринни эгаллашга ҳаракат қиламан.

Кўрик-танлов якунида қатор қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
4 818