ЎзА Ўзбек

29.05.2020 Чоп этиш версияси

ТАШАББУС ҚАНОТ ЁЗДИ: Тошкент педиатрия тиббиёт институти Бердақ ҳаёти ва ижодини ўрганади

ТАШАББУС ҚАНОТ ЁЗДИ: Тошкент педиатрия тиббиёт институти Бердақ ҳаёти ва ижодини ўрганади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берган эди.

Бу борадаги ишлар бошлаб юборилди.

Куни кеча Тошкент педиатрия тиббиёт институти Адиблар хиёбонида шоир, қорақалпоқ адабиёти асосчиси Бердақ ҳайкали олдида учрашув ўтказди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи-шоирлар, адабиётшунос олимлар, ёшлар иштирок этган тадбирда Бердақнинг ҳаёти, ижоди, ғоялари ва умр йўли эсланди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти педагогик жамоаси ва талаба-ёшлари Бердақ ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ бўлган лойиҳалар бўйича ўз таклифларини билдирди. Тадбир давомида Бердақнинг ҳаёти ва ижодини янада чуқур ўрганиш, уни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш ва ёшларнинг адабиётга бўлган қизиқишини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Эндиликда Бердақ ҳаёти ва ижодини Тошкент педиатрия тиббиёт институти мутахассислари чуқур ўрганади ва тарғиб қилади.

1 462
ЎзА