ЎзА Ўзбек

30.08.2018 20:37 Чоп этиш версияси

"Ташаббус-2018" кўрик-танловига марҳамат!

Ҳурматли кичик бизнес субъектлари ва ҳунармандлар!

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги фармойиши, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун ўтказиладиган "Ташаббус – 2018" кўрик-танловининг туман босқичлари 10 сентябрдан 21 сентябргача, Тошкент шаҳар босқичи эса 24 октябрда Олмазор туманидаги "Зарқайнар" миллий либослар галереяси биносида ўтказилади.

Ушбу кўрик-танловда иштирок этиш истагида бўлган кичик бизнес субъектлари ва ҳунармандлар туман тадбиркорликка кўмаклашиш марказларига мурожаат этишини тавсия этамиз.

Мурожаат учун телефонлар: 236-78-45, 233-74-94, 233-46-71.

3 592