ЎзА Ўзбек

01.08.2018 Чоп этиш версияси

Ташқи миграция соҳасида ўзгаришлар бўлди

Ташқи миграция соҳасида ўзгаришлар бўлди
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинади.

Жумладан, бугундан бошлаб, хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади. Бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

9 927
ЎзА