Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.08.2018 14:52 Чоп этиш версияси

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ЎзАга билдирган эътирози асослими?..

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ЎзАга билдирган эътирози асослими?..

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга ишга жўнатган юртдошларимиз ҳуқуқларини нега ҳимоя қилмади?”, деб номланган мақола эълон қилинганди. 
Унда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзи хорижга ишга жўнатган 62 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқларини ҳимоя қилмаган. Аксинча, уларни алдаб ишга жўнатиб, қарздор қилиб қайтарган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу мақола юзасидан эътироз билдирди. Бу эътироз қанчалик асосли? Бугун ЎзА билан “O’zbekiston 24” радиосининг қўшма лойиҳаси бўлган “RADIOFACE” дастури давомида бу масалага ойдинлик киритилади. Дастур ФМ 87.9 тўлқинида 1 август, соат 15:05 дан 16:00 гача давом этади.

Телефон орқали ўз муносабатингиз ва саволларингизни беришингиз мумкин. Телефон рақамлари: 214-98-85, 214-98-86


ЎзА