Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

02.08.2018 16:41 Чоп этиш версияси

Ташқи ишлар вазири элчи Шири Шириевни қабул қилди

Ташқи ишлар вазири элчи Шири Шириевни қабул қилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириевни қабул қилди. 

Вазирлик ахборот хизмати маълумотларига кўра, суҳбат чоғида Вазир Туркманистон элчиси мамлакатимизда фаол ва сермаҳсул фаолият юритганини қайд этди. Бугун икки давлат раҳбарлари раҳнамолигида сифат жиҳатдан янги стратегик шериклик даражасига кўтарилган ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришдаги унинг қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади. 

Шири Шириев ўз навбатида, Ўзбекистон томонига ўзининг элчи сифатидаги самарали фаолияти юзасидан яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик изҳор этди. 

ЎзА