ЎзА Ўзбек

15.08.2018 12:08 Чоп этиш версияси

Таржимон ўз юрти тарихини яхши билиши керак (+фото)

Таржимон ўз юрти тарихини яхши билиши керак (+фото)

Самарқанд шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб тарғибот тадбири ўтказилди.

2.JPG

“Нуроний” жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши тасарруфидаги “Ғалаба” ўқув спорт-техник клуби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ватан ҳимояси, тинчлик қадри, мустақиллик тушунчалари муштарак экани таъкидланди. Бугунги дориламон кунларнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш, жамиятдаги ҳар бир жараёнга дахлдорлик ҳисси билан яшаш лозимлиги ёшларга уқтирилди.

6.JPG

Тадбирда фаол иштирок этган ўғил-қизларга турли мавзудаги китоблар туҳфа этилди.

7.JPG

– Китоб мутолаа қилиш жон-у дилим, – дейди муассаса тарбияланувчиси Дилдора Бахтиёрова. – Тадбир ташкилотчилари “Буюк салоҳият соҳиби” деб номланган китоб совға қилишди. Бундан жуда хурсандман. Ҳозир муассасамизда фаолият кўрсатаётган тўгаракда инглиз тилини ўрганяпман. Келажакда таржимон бўлмоқчиман. Албатта, таржимон биринчи навбатда ўз юрти тарихини яхши билиши керак. Бу китоб бой тарихимизни пухта ўрганишимда асқатади.

8.JPG

А.Исроилов (сурат), ЎзА
5 051