Ўзбек ва афғон халқларини азалдан умумий тарих, тил, дин, анъана ва урф-одат ҳамда буюк сиймоларнинг бебаҳо мероси муштараклиги боғлаб туради.

Хусусан, ҳазрат Алишер Навоий, Мавлоно Лутфий, Камолиддин Беҳзод, Ҳусайн Бойқаро, Абдураҳмон Жомий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абу Райҳон Беруний, Бобораҳим Машраб сингари буюк аждодларимиз ҳар икки мамлакат учун бирдек ардоқлидир. Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари ўртасидаги дўстлик, ҳамкорликни ривожлантириш ва маданий-маърифий ришталарни ташкил этиш ва мустаҳкамлашга қаратилган халқ дипломатияси такомиллашиб бормоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Ўзбекистон-Афғонистон» дўстлик жамиятининг ташкил этилиши ўзига хос тарихий воқеа бўлди. Зеро, шу вақтга қадар икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдамлашадиган жамият мавжуд бўлмаган. Маданий-гуманитар муносабатларнинг яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, 

2018 йилдан бошлаб Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолияти йўлга қўйилди. Бу марказ турли соҳалар бўйича афғонистонлик мутахассисларни тайёрлаш ишларига сезиларли равишда ҳисса қўшиб келмоқда.

Таассуфки, Афғонистондаги уруш ҳаракатлари, қуролли қарама-қаршилик давом этиши мамлакатларимиз аро халқ дипломатиясини имкониятлар даражасида ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, тинчлик сари ташланган дадил қадам - Доҳадаги афғонлараро музокаралар босқичи ва умуман, Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш жараёни бошланиши чин маънода халқларимиз ўртасидаги тарихий ришталарни қайта жонлаштириши мумкин. 

Бу афғон халқини маданият, санъат, илм ва маориф соҳаларида Ўзбекистон эришган ютуқлар билан таништириш, Афғонистоннинг кўҳна тарихини, «кўмилиб ётган музей» сифатидаги мақомини тиклаш, қолаверса, икки томоннинг бадиий жамоалари ва якка ижрочилари чиқиши, телекўрсатувлар, кинофильмлар, тасвирий санъат асарлари ва халқ ижоди маҳсулотлари кўргазмалари, фотокўргазмалар намойиши, Ўзбекистон ва Афғонистонга бағишланган тадбирлар мажмуасини белгиланган тартибда уюштириш учун катта имконият яратган бўлар эди.

Абдураҳим МАННОНОВ
Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори,
«Ўзбекистон - Афғонистон» дўстлик жамияти раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихий ришталар мустаҳкамланади