ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳаётимизда она тилига эҳтиёж тобора ортмоқда. Бу эса мутахассислар, аҳолимизни она тилимизни янада чуқурроқ билишга ундаяпти.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши Олмазор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан «Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!» шиори остида нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» ва «Давлат тилида иш юритиш» қўлланмаларининг тақдимотини ўтказди.

photo_2020-09-16_20-28-16.jpg

Тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилининг қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев, ЎзФА илмий ходими Зоҳида Муқимова ва бошқалар мамлакатимизда давлат тили нуфузини ошириш борасида самарали ишлар қилинаётгани ҳақида гапирди. Тақдимоти ўтказилаётган китоблар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

«Давлат тилида иш юритиш» қўлланмаси қайта тўлдирилиб, тўққизинчи маротаба нашр этилди. У бугунги кунда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ҳар бир ходимга зарур китобдир. 

photo_2020-09-16_20-28-20.jpg

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» эса ҳар бир ўзбекни ўзбек тилини янада чуқурроқ англашга ундайди.

Олмазор тумани ҳокимлигида фаолият юритувчи бўлим бошлиқлари, мутахассислар, шунингдек, тумандаги ташкилот, корхона ва муассасаларда иш ҳужжатлари билан ишлайдиган ходимларга Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти томонидан нашр этилган «Давлат тилида иш юритиш» номли қўлланма тақдим этилди.

photo_2020-09-16_20-28-13.jpg

4 124
Д.Маматова, ЎзА