ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

“Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!”

“Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!”

Мамлакатимизда ўзбек тилини асраш ва уни келажак авлодларга бекаму кўст етказиш йўлида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Яшнобод тумани ҳокимлиги томонидан ўзбек тилининг нуфузини юксалтириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан салмоқли ишлар қилиняпти. Айниқса, ёш авлод қалбида она тилимизга нисбатан фахр ва ифтихор туйғусини шакллантириш, давлат тилига ҳурмат ва эътибор уйғотишда устоз муаллимларнинг ўрни катта. 

Тумандаги 216-умумтаълим мактабида “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда ўзбек тилини ривожлантириш, нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари томонидан бадиий кеча уюштирилди.

Фаол ўқитувчиларга партия совғалари топширилди. 

Яшнобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

1 212
ЎзА