ЎзА Ўзбек

12.09.2018 19:14 Чоп этиш версияси

Тарихда илк марта Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллари ўртасида бизнес форум ўтказилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги қўшничилик муносабатлари, маданий-маърифий ва иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Сўзимизнинг далили сифатида эртага Тошкентда ўтказиладиган Қозоғистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёлларининг бизнес форумини келтиришимиз мумкин. Бугун мамлакатимизга Қозоғистон Республикасининг Президент ҳузуридаги аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдукаликова бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Эртага Халкаро бизнес марказида Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркор аёллари ўртасида илк бор бизнес форум ҳамда қўшма кооперацион биржа ташкил этилади ва қўшма ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда. Ҳозирда Қозоғистон Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик ва савдо-сотиқ соҳасидаги ишлар тобора ривожланиб бормоқда. Маданияти, дини ва тарихи бир бўлган икки қўшни давлат тадбиркор аёлларининг бирлашуви тарихий воқеа. Тошкентда ўтказиладиган илк бизнес форум тафсилотлари, амалий натижалари ва форум меҳмонлари билан махсус интервьюлар билан сизни таништириб борамиз. Сайтимизни кузатишда давом этинг.

ЎзА
3 069