ЎзА Ўзбек

12.02.2019 09:50 Чоп этиш версияси

Тарбия муассасаларига имтиёзлар берилди

Тарбия муассасаларига имтиёзлар берилди

“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатиш тизими ташкил қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда “Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатиш тизими ташкил қилиниши белгиланди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, тарбия муассасалари қуйидагилардан озод этилди:

• етим болаларни жойлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришдаги тўловлардан;

• етим болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилишда давлат божи ва бошқа тўловлардан.

Шунингдек, банклар етим болаларга ёш оилалар учун назарда тутилган шартларда имтиёзли ипотека кредитлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредитлар ажратади.​​

ЎзА
1 664