Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.08.2017 19:18 Чоп этиш версияси

Тараққиётимиз омили

Пойтахтимизда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан «Тараққиёт стратегияси» маркази билан ҳамкорликда Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, «Тараққиёт маркази» ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакиллари, профессор-олимлар иштирок этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари У.Вафоев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари А.Хўжаев ва бошқалар юртимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсати изчиллик билан амалга оширилаётганини таъкидлади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, инсонпарварлик, фуқароларга миллати ва эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни ватанпарварлик, бағрикенглик, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш каби устувор йўналишлар белгиланган. Давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини, минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ҳамда аҳил қўшничилик муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятида юртимизнинг нуфузини янада ошириш йўлида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда юртимизда 138 миллий маданий марказ, 34 дўстлик жамияти фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафларида 52 миллат вакили бор.

Тадбирда мамлакатимизда турли миллатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ҳамда ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, унинг қонуний асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
2 858






Все о погоде - Pogoda.uz