ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

“Тараққиёт стратегияси“ маркази кейинги йил учун ишлаб чиқилаётган дастур лойиҳасига таклиф беришни сўрамоқда

“Тараққиёт стратегияси“ маркази кейинги йил учун ишлаб чиқилаётган дастур лойиҳасига таклиф беришни сўрамоқда

Давлат ва жамият тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида, жорий йилнинг 27 июнь куни fikr.strategy.uz портали ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу манзил орқали ҳар бир юртдошимиз Давлат дастури ижроси бўйича ўз муносабатини билдириш ва кейинги йил учун ишлаб чиқилаётган дастур лойиҳасига таклиф бериш имкониятига эга.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ахборот хизматининг хабар беришича, эндиликда ҳамюртларимизнинг талаб ва истаклари, имкониятларини инобатга олган ҳолда, келгуси йил учун ишлаб чиқиладиган Давлат дастури лойиҳасига таклиф беришнинг янада қулай воситаси яратилди.

Бунинг учун марказнинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги расмий - t.me/dscuzbekistan каналига аъзо бўлиш кифоя. Бундан буён ушбу манзилда мунтазам равишда Ҳаракатлар стратегиясининг турли йўналишларига оид таклифларни билдириш мумкин.

“Тараққиёт стратегияси” маркази барча юртдошларимизни жонажон ватанимиз равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш имкониятидан фаол фойдаланишга чақиради, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, марказ расмий сайти (www.strategy.uz)да ҳам “таклиф юбориш” функцияси жорий этилган.

6 406
ЎзА