Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2017 12:49 Чоп этиш версияси

Тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш йўлида

Андижонда “Маърифат тарғиботчилари” жамиятини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини доимий асосда йўлга қўйиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Андижон вилояти ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда мутахассислар, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат бошқаруви органларининг қуйи бўғинлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан мулоқот қилишини таъминлаш, бу борада самарали ижтимоий ҳамкорлик механизмини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгиланган, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази раисининг биринчи ўринбосари М.Қуронов. – Шундан келиб чиққан ҳолда, маънавий-маърифий тарғибот ишларининг мазмун-мундарижасини бойитиш, кўлами ва самарадорлигини ошириш, тизимда фаолият юритаётган мутахассислар, ходимлар билимини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маънавий тарғибот ишлари мутахассислари, олимлар, ижодкорлар, зиёлилар жалб этилган ҳолда ташкил этилаётган “Маърифат тарғиботчилари” жамияти бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат дастурлари, қонун ҳужжатлари, фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мақсад ва мазмунини ёшларга тушунтириш, терроризм, ақидапарастлик, одам савдоси, “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларга қарши самарали кураш олиб бориш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзA
1 767






Все о погоде - Pogoda.uz