ЎзА Ўзбек

14.09.2018 17:32 Чоп этиш версияси

Тарғибот тадбирлари қандай самара бермоқда?

Тарғибот тадбирлари қандай самара бермоқда? Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳар жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” тадбирини ўтказади.

Бугун, 14 сентябрь куни ўтказилган тарғибот тадбирларида йўл патруль хизмати инспекторлари билан бирга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтларининг 578 нафар вакили ҳам фаол иштирок этди.

photo5251198359971146096.jpg

Фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантиришга қаратилган самарали тарғибот тадбирлари вилоят ҳудудида жойлашган 192 ўқув муассасаси, 79 маҳалла ва 60 ташкилотда ўтказилди.

Уларда асосий эътибор пиёдалар иштирокида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисаларининг асл моҳиятига қаратилди. Ҳуқуқбузарликлар таҳлили аниқ мисоллар ва кўргазмали қуроллар ёрдамида кўрсатиб берилди. Уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

photo5251198359971146185.jpg

Улуғбек Асроров, ЎзА
3 122