09.07.2018 12:06 Чоп этиш версияси

Танзила Норбоева сирдарёлик хотин-қизларга янги уй-жойлар калитини топширди

Танзила Норбоева сирдарёлик хотин-қизларга янги уй-жойлар калитини топширди

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини Янгиобод мавзесида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзонлаштирилган уй-жойлар 10 нафар касаначи хотин-қизларимизга тантанали равишда топширилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева ҳамда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев иштирок этди. 

Шунингдек, тадбир давомида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиб, ногирон фуқароларга аравачалар топширилди. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати


ЎзА
7 404