Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

10.09.2018 16:13 Чоп этиш версияси

Танзила Норбоева: “Хитой аёллари ва ўзбек аёллари ўртасида ўхшашликлар кўп”

Танзила Норбоева: “Хитой аёллари ва ўзбек аёллари ўртасида ўхшашликлар кўп”
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Шанхай аёллар федерацияси вице-президенти Лю Цини қабул қилди.

“Хитой аёллари ва ўзбек аёллари ўртасида ўхшашликлар кўп. Уларнинг бари, авваламбор, оилам дейди, меҳнаткаш ва сабрли", деди учрашувда Т.Норбоева.

Ли Ци хонимнинг айтишича, бугунги кунда Шанхай аёллар федерацияси аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ўртача умр кўриш ёшини узайтириш бўйича ислоҳотлар олиб бормоқда. 

"Федерациянинг асосий мақсади Хитой қонунчилигига асосланган ҳолда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларнинг эркин таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишдан иборат", дейди Ли Ци хоним. 

Маълумотларга кўра, Хитойда аёлларнинг энг узоқ умр кўриш ёши 80 ёшни ташкил этади. Бу эркаклар энг узоқ умр кўриш кўрсаткичидан 4 ёшга каттадир.

ЎзА