ЎзА Ўзбек

27.07.2018 18:34 Чоп этиш версияси

Танзила Норбоева: “12 мингдан ортиқ қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаётган оила аниқланди”

Танзила Норбоева: “12 мингдан ортиқ қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаётган оила аниқланди” Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатимизда хотин-қизларга алоқадор бир қанча масалалар, бу борада амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева маърузасида юртимизда қонуний никоҳдан ўтмасдан, фақат шаръий никоҳ билан яшаётганлар борасида тўхталиб ўтди.

– Биламизки, бундай никоҳлар қонунчилигимизда ноқонуний никоҳ ҳисобланади ва юртимизда 12 мингдан ортиқ оила қонунан никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётгани аниқланди. Шундан маҳалла ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси аралашуви билан 5152 та оила никоҳи қонунийлаштирилди, – деди Танзила Норбоева.

Инобат Аҳатова, ЎзА
45 280