ЎзА Ўзбек

01.06.2018 22:46 Чоп этиш версияси

Танзила Нарбаева Женевада ўтаётган 107-меҳнат конференциясида иштирок этмоқда

Танзила Нарбаева Женевада ўтаётган 107-меҳнат конференциясида иштирок этмоқда Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Женевада ўтаётган 107-меҳнат конференциясида иштирок этмоқда.

Т.Нарбаева жорий йилнинг 31 май куни Конференциядаги ўз чиқишида, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини вa Бaрқaрoр ривoжлaниш мaқсaдлaри – мaмлaкaт тараққиётини тaъминлaшнинг муҳим aсoси эканлигини таъкидлаб ўтди. Айниқса, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан миллий меҳнат қонунчилиги, бандлик ва муносиб меҳнат шароитлари, ХМТ конвенцияларининг бажарилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қайд этилди.

Т.Нарбаева Ўзбекистондаги Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (БРМ)ни амалга ошириш, меҳнат соҳасида ҳамкорлар ўртасида самарали ижтимоий мулоқотни ўрнатиш, аҳоли ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан мулоқот масалаларига тўхталиб ўтди. Конференция иштирокчилари мамлакатда гендер тенглигини ва аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида маълумотга эга бўлишди.

ЎзА
7 677