ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Танловда иштирок этинг ва «МДҲ мукофоти» соҳибига айланинг!

Танловда иштирок этинг ва «МДҲ мукофоти» соҳибига айланинг!

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш (МГС)нинг 57 йиғилишида “Маҳсулотлар
ва хизматлар сифати соҳасида эришган ютуқлари учун МДҲ мукофоти” танловини ўтказиш эълон қилинди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлардаги корхоналарнинг юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришини рағбатлантириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, шунингдек МДҲ ҳамда жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш мақсадида МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 2020 йил 29 майдаги қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ 2 йилда 1 маротаба Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасида эришган ютуқлари учун МДҲ мукофоти танловини ўтказиш жорий этилган.

Танлов шартига мувофиқ МДҲга аъзо давлатларга камида 2 йил давомида маҳсулотларини экспорт қилган ва юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини таъминлаган саноат, истеъмол товарлари, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар иштирок этиши белгиланган.

Танлов ғолиблари диплом билан тақдирланади ва соврин логотипидан 3 йил давомида маҳсулотларини ёрлиқлашда реклама мақсадларида фойдаланишлари мумкин бўлади. Танлов тартиби, шартлари ва имтиёзлар бўйича батафсил маълумотни Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш (МГС) нинг қуйидаги расмий сайти http://easc.by/konkurs-na-soiskanie-premii-sng орқали тўлиқ танишишингиз ва «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро муносабатлар бошқармаси 
(Тел: +998 71 202-00-11, ички 1049) ёки (+99899 815-87-92) дан қўшимча маълумотлар олишингиз мумкин.

Танловда иштирок этинг ва «МДҲ мукофоти» соҳибига айланинг!

photo_2020-08-01_16-20-46.jpg


«Ўзстандарт» агентлиги Матбуот хизмати

2 147
ЎзА