ЎзА Ўзбек

12.09.2018 17:54 Чоп этиш версияси

Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосарлигига сайланди

Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосарлигига сайланди
2018 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Васийлик Кенгаши раиси А.Абдуҳакимов, жамғарманинг Республика бошқаруви масъуллари, Васийлик Кенгаши аъзолари ва фаоллар иштирок этдилар.

Мажлис кун тартибида “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раисининг ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. 

Муҳокамалардан сўнг кўпчилик овоз билан ушбу лавозимга таниқли журналист Шароф Ортиқович Убайдуллаев сайланди. 

ЎзА
7 122