Шунингдек, видеомурожаатда Жанубий кореялик актриса ўзбек халқи билан учрашиш истаги борлигини таъкидлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги туризм элчиси, машҳур “Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем роли орқали танилган актриса Ли Ён Э ўзбек халқига видеомурожаат йўллади.

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, актриса Ли Ён Э мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва Сардоба сув омборида юз берган техноген фалокат туфайли содир бўлган кўнгилсизликларни енгиб ўтишга доир саъй-ҳаракатларда халқимиз билан бирга эканлигини билдирган.

-Қадрли, Ўзбекистон аҳли! Сизларга ҳеч қачон умидни йўқотмаслик ва мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишга куч-қувват тилайман! Тез кунларда Ўзбекистон телевидениесида намойиш этилувчи “Саимдан” сериали ҳам ҳаётда ҳар қандай қийинчиликлар бўлишига қарамай, умид ва шижоатни йўқотмасликка чорлайди. 

Умид қиламанки, бу ишонч сиз азиз ўзбекистонликларга ҳам яқин бўлади. Мен, ўз ўрнимда, чин қалбимдан имкон қадар тезроқ Ўзбекистонга бориб, сизлар билан учрашишни интиқиб кутяпман,- деди актриса самимият билан видеомурожаатда. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тангем хонимнинг видеомурожаати: "Ўзбекистонга бориб, сизлар билан учрашишни интиқиб кутяпман"