Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.10.2017 18:16 Чоп этиш версияси

Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – давр талаби

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилган давра суҳбати ана шундай номланди.

Университет ректори А.Мараҳимов ва бошқалар мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Ёшлар ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мукаммал қонунчилик базаси шакллантирилганлиги ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга эришишда муҳим омил бўлаётир.

Тадбирда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, турли соҳаларда кўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятлар замирида жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган ёшларнинг улкан ҳиссаси борлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбирда талабалар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
1 114






Все о погоде - Pogoda.uz