ЎзА Ўзбек

13.06.2019 22:15:58 Чоп этиш версияси

Тактик ўқувлар жараёнида зирҳли техникалар сув остида синаб кўрилди


Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Термиз гарнизонида кўргазмали батальон тактик ўқуви бўлиб ўтмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳарбий хизматчилар эрта тонгдан трево сигнали бўйича ҳарбий қисмдан тўлиқ ҳарбий аслаҳа ва анжомлари билан жанговар техникалар воситасида колонна бўлиб жойлашув жойига чиқиб кетди.

Кўзда тутилган манзилга етиб келган батальон шахсий таркиби вақтинчалик жойлашув жойи ҳозирлаб, унда жойлашувни амалга оширди.

Барчаси реал вазиятга яқинлаштирилган ҳолда кечди. Жумладан, режалаштириш ва ўқув учун зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш услубиёти, бошқарувни ташкил этиш, қўриқлов постлари, ниқобланиш, таъминот, ҳарбий техникаларга техник хизмат кўрсатиш жойи, турли хизмат ва пунктларнинг фаолияти йўлга қўйилди ҳамда қатор ўқув нуқталари барпо этилди.

Мазкур ўқув нуқталарида машғулотга ташриф буюрган иштирокчиларга тегишли маълумотлар етказилди. Ўқув нуқталарига бириктирилган ҳарбий хизматчилар мавзу юзасидан тегишли машқларни амалий тарзда кўрсатиб берди.

Ўқув-тарбия жараёнида татбиқ этиш мумкин бўлган инновацион янгилик ва рационализаторлик таклифлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

photo_2019-06-13_20-32-08.jpg

photo_2019-06-13_20-32-16.jpg

photo_2019-06-13_20-32-20.jpg