Такси хизматларига йўловчи ташишга рухсат берилди
Такси хизматларига эрталаб соат 7:00 дан 10:00 гача ва кечки соат 17:00 дан 20:00 гача йўловчи ташиш учун рухсат берилди.
Такси хизматларига эрталаб соат 7:00 дан 10:00 гача ва кечки соат 17:00 дан 20:00 гача йўловчи ташиш учун рухсат берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорида қайд этилди.
Унга кўра, 30 апрелдан эътиборан фуқароларга соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда соат 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилганди.
Бу енгиллик иш жойига бориб келиш, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун берилди.
Такси компаниялари етказиб бериш хизматлари билан бир қаторда йўловчилар ташишни ҳам бошлади.