Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2017 12:56 Чоп этиш версияси

Такомиллашаётган шошилинч тиббий ёрдам

Такомиллашаётган шошилинч тиббий ёрдам Президентимизнинг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё вилояти филиали 200 ўринга мўлжалланган. Муассаса таркибида 14 тез тиббий ёрдам станцияси ва 55 шохобча фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 138 минг беморга чақириқ бўйича малакали тиббий хизмат кўрсатилиб, 8 мингга яқин бемор стационар шароитда даволанди.

–Замонавий жиҳозлар амалиётга жорий этилаётгани тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда, – дейди филиал бош шифокори ўринбосари Эргаш Искандаров. – Муассасамиз сўнгги йилларда гемодиализ аппарати, паст ва юқори кучланишли лазер аппаратлари, замонавий наркоз ускуналари билан таъминланди. Улар ёрдамида даволашнинг 20 дан ортиқ усуллари амалиётга татбиқ этилди. Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ижроси бўйича 2017-2020 йилларда филиалнинг ҳудудлардаги 19 объектини мукаммал таъмирлаш ва 42 тасини жорий таъмирлаш кўзда тутилган.

Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
2 500






Все о погоде - Pogoda.uz